Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Биз мактабда буни ўргана олмаганмиз» – Самарқандда янги имкониятлар очилмоқда (видео)

«Биз мактабда буни ўргана олмаганмиз» – Самарқандда янги имкониятлар очилмоқда (видео)

Самарқанд мамлакатимиздаги энг кўп аҳолига эга вилоят ҳисобланади. Вилоятда 1267 та мактаб бор, уларда 750 мингга яқин ўқувчи ўқийди. Шу мактабларнинг саккизтаси АКТга ихтисослаштирилган.

Информатика ва ахборот технологиялари бўйича янги қабул қилинажак дарсликларга замонавий дастурлаш тиллари ҳам киритилади. Бу эса информатика фани ўқитувчиларини қайта ўқитиш ва малакасини ошириш зарурияти пайдо қилади.

«Xabar.uz» бу сафар Самарқандда бўлди ва информатика фани ўқитувчиларини қайта ўқитиш жараёнларини кузатди.

Халқ таълим вазирлиги ва «Smartgov» ҳамкорлигида ташкил этилган информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини «C++» дастурлаш тилига ўқитиш курслари Самарқандда ҳам қизғин давом этмоқда. 144 соатлик курсларда 14 та туман ва 2 та шаҳардан жами 240 та ўқитувчи ушбу мураккаб дастурлаш тилида малакаласини оширмоқдалар.

«Биз бу ерда олган билимларимизни бориб, ўқувчиларга, мактабдаги ҳамкасбларимизга ўргатмоқчимиз. Мен тўгарак очишни ҳам режалаштирганман», — дейди Тойлоқ тумани 3-мактаб ўқитувчиси Жавоҳир Маҳмадиёров.

Самарқанд вилояти АКТ бўлим бошлиғи Комил Сулайманов вилоятда инсон ресурси кўплиги уларни замонавий касблардан бўлган «айти» соҳасига ўқитишни талаб қилишини қайди этди.

«Вилоятимизда 744 мингдан зиёд ўқувчи бор. Биз ўқитувчиларимизни қайта тайёрлаб, бу орқали ёшларимизни шу соҳага қизиқтирмоқчимиз. Бу нафақат вилоятимизнинг, Республикамизнинг ҳам иқтисодиётига фойда олиб келмоқчимиз», — дейди у.

Вилоят «айти»даги салоҳиятини оширишни режалаштирган. Мактаблардаги информатика фани ўқитувчиларини замонавий дастурлаш соҳасида билим ва кўникмаларини ошириш, информатика бўйича фан олимпиадалари, жаҳон олимпиадалари иштирокчилари ва ғолиблари улушини ошириш, ёшларга дастурлаш билимларини ёшлигидан ўргатиш, сифатли билим бериш шу ишларнинг давоми сифатида амалга оширилмоқда.

«Мен ТАТУ Самарқанд филиали магиститура 2-босқич талабасиман. Ҳозирда Самарқанд шаҳридаги 15 та мактаб ўқитувчиларига «C++» дастурлаш тилидан ўқув машғулотларини олиб бормоқдаман. Мен бу дастурлаш тилини университетда ўрганганман. Биз ўқиган даврда устозларимиз дастурлаш тилларини билмасди. Бугунги мактаб ўқувчиларида эса бизда йўқ имкониятлар бор. Самарқанд қадимда илм-марифат маркази бўлган. Биз бу номни қайтармоқчимиз», — дейди тренер Холбек Холиёров.

«Xabar.uz» Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятидаги «C++» ўқув курсларини кузатган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг