Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ: 10 йил ичида гиёҳвандлар сони қарийб 25 фоизга ўсиб, ҳозирда 296 миллион кишига етган

БМТ: 10 йил ичида гиёҳвандлар сони қарийб 25 фоизга ўсиб, ҳозирда 296 миллион кишига етган

Дунёда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони ўсишда давом этмоқда. Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро гиёҳвандлик ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан чоп этилган янги ҳисоботида қайд этилган.

Дунё бўйлаб гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони ўн йил ичида 23 фоизга ошиб, ҳозирда 296 миллион кишига етган. Бундан 12,2 миллион киши вена (қон томири) орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар ҳисобланади.

Ҳисоботда келтирилишича, сўнги йилларда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ касалликларга чалинганлар сони 39,5 миллиондан ошган. Бу 10 йил олдингига нисбатан 45 фоизга кўп.

Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сонининг ўсишига «арзон, осон ва тез ишлаб чиқарилиши» туфайли кўплаб ноқонуний бозорларни тубдан ўзгартирган синтетик гиёҳванд моддаларнинг кўпайиши таъсир кўрсатди, дея таъкидлайди БМТ экспертлари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг