Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бодибилдинг ва фитнес бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда

Бодибилдинг ва фитнес бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда

13 сентябрь куни бодибилдинг ва фитнес бўйича катталар ҳамда ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

«ПРОФОРМ классик спорт фестивали» доирасида бўлиб ўтадиган мусобақага Тошкент шаҳрида жойлашган «ПРОФОРМ» спорт клуби мезбонлик қилади.

Мусобақа тўртта асосий йўналишда ташкил этилади:

Спорт-физик (эркаклар) 180 см.гача;

Спорт-физик (эркаклар) 180 см.дан юқори;

Модел-физик (аёллар)170 см.гача;

Модел-физик (аёллар) 170 см.дан юқори.

Шунингдек, спортчилар мусобақаларда 60 кг ва 100 кг.дан ортиқ вазнларда турли категориялар бўйича ҳам беллашадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг