Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болакайнинг операцияси учун йиғилган пуллар ўғирланди

Болакайнинг операцияси учун йиғилган пуллар ўғирланди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Ж. ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ариза билан мурожаат қилди.

У телеграм мессенжерида набирасининг операциясига ёрдам сўраб «Муҳтож инсонларга ёрдам» гуруҳида банк картаси ва телефон рақамларини жойлаштиради.

Шундан сўнг номаълум шахс фуқаро Н.Ж.га қўнғироқ қилиб, катта миқдорда пул маблағларини ўтказиб беришни ваъда қилади. Унинг ишончига киргач, телефон рақамига келган СМС-хабарномани қўлга киритиб, жами 6.300.000 сўм пулларини ўзлаштириб олади.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс муқаддам ЖК 168-моддаси билан бир неча маротаба судланган Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшовчи 2004  й.т. А.Ж. эканлиги аниқланган.

А.Ж.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг