Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болалар ҳимояси ишончли қўлларда (фоторепортаж)

Болалар ҳимояси ишончли қўлларда (фоторепортаж)

Фото: Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати

Меҳр-мурувват, хайр-саховат каби эзгу фазилатлар халқимизнинг азалий қадриятлари сирасига киради. Чиндан ҳам муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, меҳр-мурувватга ташна инсонлар ҳолидан хабар олиш миллатимизнинг гўзал сифатларидан саналади.

Юртимизда ёз нафаси кезиб, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тантаналари кенг нишонланаётган ушбу кунларда бундай хайрли тадбирларга ҳар қадамда гувоҳ бўлиш мумкин. Айниқса, байрам муносабати билан болажонларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, қувончларига шерик бўлиш уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан мана бир неча йилдирки, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда ўсмирлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган суҳбат ва учрашувлар баробарида, вилоят ҳудудидаги эътиборга муҳтож болалар ўртасида меҳр-мурувват тадбирларини ўтказиб бориш хайрли анъанага айланган.

Ана шундай тадбирлардан Қибрай туманида жойлашган Тошкент вилояти психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйида ташкил этилди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари томонидан ушбу муассаса тарбияланувчиларига атаб олиб келинган совға-саломлар ўз эгаларига топширилди. Байрам туҳфаларини мамнуният билан қабул қилган болалар ижросидаги куй-қўшиқлар, шеъру-рақслар, шунингдек, Республика Ёш томошабинлар театри санъаткорлари томонидан тайёрланган эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саҳна кўринишлари тадбир қатнашчиларига бирдай манзур бўлди.

Шунингдек, вилоят Ички ишлар бошқармаси мутасаддилари Қибрай тумани Тошкент Иссиқлик электр станцияси кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Мийносир Назиров хонадонига ташриф буюришиб, байрам муносабати билан қимматбаҳо совғалар ва ногиронлик аравачаси тақдим этдилар.

Албатта, ушбу тадбирларнинг туб заминида меҳр ва эътиборга муҳтож ёш қалбларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби эзгу фазилатлар мужассамлиги шубҳасиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг