Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болаларнинг оғзидан нима сабабдан нохуш ҳид келишини биласизми?

Болаларнинг оғзидан нима сабабдан нохуш ҳид келишини биласизми?

Фото: Familydoctor.ru

Болалар оғзидаги ёмон ҳид ҳам оғиз бўшлиғини нотўғри парвариш қилиш, ҳам турли касалликлар, масалан, паразитар инфекция билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда стоматолог-пародонтолог Егана Маъруфиди “Gazeta.Ru”га берган интервюсида айтиб ўтди.

"Сабаблар орасига кариес ва милк яллиғланиши, ЛОР касалликлари (синусит, тонзиллит, ларингит, бронхит), тартибсиз тиш тозалаш киради. Шунингдек, ҳид нотўғри овқатланиш, овқат ҳазм қилиш тизими муаммолари, ошқозон ва ичак касалликлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

Замбуруғли муаммолар, тилда бактерияларнинг кўпайиши, аллергик реакциялар ва паротит каби вирусли касалликлар ҳам ёмон ҳидга олиб келиши мумкин. Қандли диабет ва буйрак етишмовчилиги каби сурункали касалликлар, шунингдек, ошқозон-ичак трактида паразитларнинг мавжудлиги ҳам бу аломатни келтириб чиқариши мумкин”, — дея тушунтирди шифокор.

Бундан ташқари, шифокорнинг фикрига кўра, ҳид сабабларга қараб фарқ қилиши мумкин.

"Кариес, гингивит ёки тишларнинг чириши каби тиш касалликлари оғиздан ширин ёки чириган ҳидни келтириб чиқариши мумкин. Гастрит каби овқат ҳазм қилиш касалликлари нордон ҳидга олиб келиши мумкин. Кислоталиги паст бўлган ошқозон-ичак касалликлари чириган ҳид билан бирга келади.

Генетик метаболик касалликлар карам ҳидига олиб келиши мумкин. Буйрак билан боғлиқ муаммолар аммиак ҳиди билан, диабет эса - ацетон ҳиди билан намоён бўлади. Жигар касалликлари хом мол гўшти жигарини эслатувчи ширин ҳидни келтириб чиқаради. Яралар, ошқозоннинг яллиғланиши ёки сафро чиқиши билан боғлиқ муаммолар чириган тухум ҳидини келтириб чиқариши мумкин", деди шифокор.

Агар фарзандингиз ёки ўзингизнинг оғзингиздан ҳид келаётганини сезсангиз, зудлик билан шифокор кўригига мурожаат қилинг!

Манба: gazeta.ru

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг