Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура ходими 33 ёшида вафот этди

Бош прокуратура ходими 33 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими прокурори лавозимида ишлаб келган Самир Раҳмонов 33 ёшида вафот этди. Ўлимга юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.

Меҳнат фаолиятини Бош прокуратура ҳузуридаги департаментда бошлаган С.Раҳмонов кейинги йилларда маҳкама матбуот хизмати масъул вакили сифатида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида самимий ва очиқ кўнгил инсон сифатида алоҳида ҳурмат қозонган эди...

Аллоҳ раҳматига олсин!

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг