Бош вазир яқинда очиладиган Журналистика университетига борди
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев «Facebook»даги саҳифасида ёзишича, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов олий ўқув юртига ташриф буюрди.
Қудратхўжаев бош вазир билан таълим жараёни, унга инновацион технологияларни олиб кириш, талабаларга қулайликлар яратиш каби қатор муҳим масалалар ҳақида бафуржа гаплашиб олингани ҳақида сўз юритган.
«Тантанали кун тобора яқинлашмоқда. 40 дан ўтиб 41 га яқинлашмоқдамиз», — деб ёзган Шерзод Қудратхўжаев «Facebook»даги саҳифасида.
Бош вазирга Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мираббос Иноятов ҳамроҳлик қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter