Бўстонлиқдаги дала ҳовлининг "сири" ошкор бўлди

Бўстонлиқ туманидаги дала-ҳовлида 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаролар Ф.М., Д.М. ва бошқалар Бўстонлиқ тумани, “Чимган” МФЙ ҳудудидаги дала-ҳовлида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари уланиб, 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter