Бўстонлиқдаги тоғли ҳудудларга автомобиллар ҳаракати «бир томонлама» ташкил этилади
Дам олиш кунларида Бўстонлиқдаги тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракати «бир томонлама» ташкил этилади.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ «Билдирсой» ва «Чимён» каби дам олиш жойларига борувчи ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, 4Р6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 57 километридан бошлаб, мазкур йўлнинг 92 километригача, яъни, 4Р10 автомобиль йўли билан туташган жойгача транспорт воситаларининг ҳаракати «бир томонлама» ташкил этилади.
Ҳаракат «бир томонлама» ташкил этилган йўлнинг бошида 5.5 (бир томонлама ҳаракатли йўл) ва унинг охирида 5.6 (бир томонлама ҳаракатли йўлнинг охири) ахборот кўрсаткич йўл белгилари, шунингдек, ҳаракатланиб кириш тақиқланган қисмида 3.1 (кириш тақиқланган) йўл белгиси ўрнатилади.
«Юсуфхона» чорраҳасида «бир томонлама» ҳаракат тугатилади ва автомобилларга «икки томонлама» ҳаракатланишга рухсат этилади. «Юсуфхона» чорраҳасидан 4Р10 автомобиль йўлига бурилиб, дам олиш масканларидан ортга қайтиш мумкин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter