Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бойлар ҳам йиғлашади»: АҚШнинг ташқи қарзи рекорд миқдорга етди

«Бойлар ҳам йиғлашади»: АҚШнинг ташқи қарзи рекорд миқдорга етди

Фото:«World Property Journal»

2018 йил март ойида АҚШнинг ташқи қарзи тарихий энг юқори кўрсаткични қайд этди: 21 триллион доллар.

«National Interest» нашри синчилари АҚШнинг энг катта душмани ташқи қарзи эканини айтишмоқда. Бу ҳақда «Аргументы и факты» газетаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, АҚШ яқин орада техник дефолтга учраши мумкин.

Конгресснинг бюджет масалалари бўйича бошқармаси маълумотларига кўра айни пайтда АҚШнинг фоиз юки ЯИМга нисбатан 1,6 фоизни ташкил этмоқда. Бу эса федерал даромадларнинг 9,4 фоизини ташкил этади. 2022 йилда бу рақам 2,7 ва 16 фоизга етиши кутилаяпти.

Таҳлилчилар вазиятдан чиқишнинг икки йўлини:  мажбурий харажатларни камайтириш ёки солиқ тушумини оширишни тавсия қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг