Браконьерлар беихтиёр олимларга панголиннинг янги турини «тақдим» қилишди.

Хитойлик олимлар панголиннинг янги, тўққизинчи турини – чумолилар уялари ва термит тепаликларини вайрон қилувчи, чумолихўрлар ва армадиллоларга ўхшаш тунги йиртқични кашф қилдилар. Чумолихўрга ўхшаш, аммо унга боғлиқ бўлмаган бу ҳайвоннинг топилиши браконьерларга «раҳмат» келтирди, деб хабар бермоқда naked-science.ru нашри.
Эълон қилинган тадқиқотга кўра, Юннан провинциясида овчилар тутган панголин янги тур ҳисоблансада, йўқ бўлиб кетиш хавфи бор. Улар янги турга Manis mysteria деб тахминий ном беришди ва унинг сирли табиатига ишора қилишди. У беш миллион йил аввал Филиппин ва Малайя панголинлари турларидан ажралиб чиққанлигини аниқладилар.
Олимларнинг фикрига кўра, уларнинг кашфиёти нафақат панголиннинг янги тури билан танишиш, балки барча турларни йўқ бўлиб кетишдан сақлаб қолиш имконини беради: улар гўшти учун овланади, бу Осиёда нозик таом ҳисобланади, шу боис уни таъқиб қилувчилар кўп.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter