Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия бош вазирининг рейтинги кескин қулади — Bloomberg

Британия бош вазирининг рейтинги кескин қулади — Bloomberg

Буюк Британия фуқароларининг аксарияти бош вазир Риши Сунакнинг ишини салбий баҳолайди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

YouGov сўровига кўра, респондентларнинг 65 фоизи шундай фикрда.

Тадқиқот натижаларига кўра, респондентларнинг атиги 25 фоизи Буюк Британия бош вазирининг ҳаракатларига ижобий муносабатда бўлган – бу 2023 йил май ойига нисбатан 6 фоизга кам.

Норозилар сонига келсак, у икки ой олдинги сўровга нисбатан 5 фоизга ошган.

YouGov таъкидлашича, Сунакнинг рейтинги салбий бўлиб, 40 фоизни ташкил этади, бу унинг бутун бош вазирлигидаги энг паст кўрсаткичдир. Шу билан бирга, ҳукмрон Консерватив партия минус 56 фоиз рейтингга эга.

Апрел ойида Буюк Британия фуқароларининг 59 фоизи бош вазир Риши Сунакни қўллаб-қувватламаслиги хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг