Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия тарихидаги энг катта ўғриликни содир этган «арвоҳлар тўдаси» устидан суд ҳукми ўқилди

Британия тарихидаги энг катта ўғриликни содир этган «арвоҳлар тўдаси» устидан суд ҳукми ўқилди

Фото: «Sky News»

«Sky News» хабарига кўра, икки йил аввал Лондоннинг бадавлат кишилари уйларидан камида 26 миллион фунт стерлинг ўғирлаган уч ўғри устидан Лондон Қироллик суди ҳукм чиқарди.

2019 йил декабрь ойида Рождество байрами арафасида бир қатор ўғриликлар содир этилди. Ўшанда «Формула-1»нинг собиқ раҳбари Тамара Экклстоуннинг қизи, «Челси»нинг собиқ футболчиси Френк Лемпард ва сал аввал вафот этган таиландлик миллиардер Вишай Шривадданапрабхининг уйлари талончилар ўлжасига айланишган. Ушбу ўғирликлар Британия жиноят тарихидаги энг йирик ўғирликлар деб топилган.

Ўғирланган заргарлик буюмлари ва нақд пулларнинг умумий қиймати 26 миллион фунт стерлинг (35 миллион доллар)га баҳоланган. Кўпгина қимматбаҳо буюмлар ҳалигача ўз эгаларига қайтарилмаган. Ўғрилар жиноят жойида бармоқ излари ёки ДНК намуналарини қолдиришмаган, полиция уларни «арвоҳлар тўдаси» деб атаган. Қайд этилганидек, терговчилар 1000 дан ортиқ такси ҳайдовчилари билан суҳбатдан сўнг жиноятчилар изига тушишга муваффақ бўлишган.

Талончилик иши бўйича судга уч нафар Италия фуқароси жалб этилган: 24 ёшли Югослав Йованович, 45 ёшли Aлессандро Мальтезе ва 44 ёшли Aлессандро Донати. Полиция улар Миланда учрашишган ва у ерда Британия пойтахтида бир қатор ўғриликлар содир этишни режалаштиришган деб тахмин қилган.

Душанба куни суд Йовановични 11 йилга, Мальтезе ва Донатини эса саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Британиялик терговчилар жиноий гуруҳнинг тўртинчи аъзоси 40 ёшли серб Любомир Романов бўлиб, у Белградда яширинган деб гумон қилмоқда. Aвгуст ойида Сербия расмийлари уни Британияга экстрадиция қилишдан бош тортган эди. Романов Альфредо Линдли номидаги ҳужжатлардан ҳам фойдаланади, дейди полиция.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг