Ҳалокатли бўлиши мумкин: шифокор жазирамада айрим ичимликлардан тийилиш кераклигини айтди
Иссиқ ҳавода кучли қаҳва ёки спиртли ичимликлар ичиш ҳалокатли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда АиФ нашрига Россия Озиқлантириш ва биотехнологиялар бўйича Федерал тадқиқот маркази катта илмий ходими, шифокор Наталя Денисова маълум қилди.
Гап шундаки, бу ичимликлар суюқлик йўқотилишини рағбатлантиради, бунинг натижасида қон қуюқлашади ва тромб ҳосил бўлиш хавфи ортади.
Наталя Денисованинг сўзларига кўра, ёзда чанқоқни минерализация даражаси паст бўлган минерал сув билан қондириш яхшидир. Сув хона ҳароратида бўлса яхши бўлади, унга лимон, резаворлар, мева ёки ялпиз қўшишингиз мумкин.
Қуритилган мевалардан тайёрланган дамлама болалар ёки қариялар учун мос келади. Бунинг учун қуритилган ўрик, майиз ёки ўрик устига қайноқ сув қуйинг ва уни дамланг.
«Ушбу ичимлик билан сиз чанқоғингизни қондиришингиз ва керакли минералларни олишингиз мумкин», деди шифокор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter