Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бу ҳаммаси халқнинг пули» — Шавкат Мирзиёев

«Бу ҳаммаси халқнинг пули» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда маҳаллий ва хорижий кредит пулларини қайтариш муҳимлиги ҳақида гапириб ўтган.

«Йиғилиш иштирокчиларининг эътиборини яна бир муҳим масалага қаратмоқчиман. Бугунги селектор доирасида тадбиркорлик учун жуда катта кредит маблағлар – қўшимча 500 миллион доллар ажратилмоқда. Нима учун? Чунки қанчалик қийин бўлмасин, ҳозирги мураккаб вазиятда халқимиз фаровонлигини, давлатимизнинг барқарор ривожланишини ўйлашимиз шарт. Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм бюджетданми, банкданми — бу ҳаммаси халқнинг пули», деган давлат раҳбари.

Президентнинг айтишича, маблағлар фақат ва фақат ўзини оқлайдиган, одамларнинг даромадини оширадиган ва иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтирилиши керак. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, иқтисодий ва инвестиция комплекслари таркибига кирувчи идоралар, айниқса, солиқ, банк, инфратузилмага жавоб берадиган идора раҳбарларини қатъий огоҳлантирилган.

«Ушбу раҳбарлар тадбиркорнинг ҳар бир лойиҳасини амалга оширишга шахсан масъул ва жавобгар бўлади. Бюрократия ва коррупцияга йўл қўйганлар кечирилмайди, айбдорлар сўзсиз жавобгарликка тортилади», деган президент йиғилиш якунида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг