Бу қизиқ: илонларнинг юраги қаерда жойлашган?

Илонларга қараганимизда, узун ва силлиқ, оёқсиз, боши узун думига бирикиб кетган ҳайвонни кўрамиз. Бироқ боши ва думи орасида катта, мураккаб гавдаси мавжуд. Илонларнинг бошқа умуртқали ҳайвонларга хос умуртқаси, овқат сингдирадиган тизими, жигари ва юраги, мушаклари, безлари ва бошқа аъзолари бор...
Илонларнинг ажралиб турган эътиборли томони – оёғининг йўқлиги. Яна бир ўзига хослиги – улар нигоҳига жодули сифат берадиган ҳаракатланувчи қовоғининг йўқлигидир.
Аксар илонларнинг ўпкаси битта. Шунинг учун ҳам бошқа аъзолари учун кўп жой қолган. Питон ва бошқаларининг ўпкаси иккитадан.
Ташқаридан қараганда, илонларнинг бошида қулоғи йўқ. Аммо улар ер тебранишига жуда сезгир. Илонлар эшитиш қобилиятини тўлдирадиган бошқа сезгиларга эга.
Илонларнинг кўпчилиги яхши кўришга қодир. Улар ўлжасини шакли ва рангидан кўра ҳаракатидан пухтароқ илғайди. Илонларнинг сезги аъзолари яхши ривожланган, улар овқатга яроқли ҳайвонларни, душманларини ҳидига қараб ажрата олади.
Илонлар ўз улушини ҳаводан, ердан ва бошқа жойлардан топади ҳамда овқати ва бошқа нарсаларнинг кимёвий таркибини махсус аъзолари орқали аниқлайди.
Дарвоқе, илонларнинг юраги бош қисмига яқинроқда жойлашган. Инсон юрагига нисбатан анча секин уради. Илон юраги уч камерали бўлиб, тинч ҳолатида 20–40, ҳаракат ёки ов пайтида 50–70, совуқ мавсумда эса 10–15 мартагача уради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter