Бу йил қайси вилоят абитуриентлари энг кўп талаба бўлгани айтилди
ДТМ жорий йилги имтиҳонлар натижаларига кўра абитуриентлари энг кўп талабаликка тавсия этилган ҳудудлар ҳақида маълумот берди.
Бунда доимий яшаш ҳудуди инобатга олинган.
Шундай қилиб, энг кўп абитуриент талабаликка тавсия этилган ҳудудлар:
- Самарқанд — 20 690 нафар (18,03 фоиз);
- Қашқадарё вилояти — 19 858 нафар (15,82 фоиз);
- Фарғона — 18 340 нафар (18,86 фоиз);
- Тошкент в. — 15 699 нафар (15,52 фоиз);
- Бухоро — 14 337 нафар (23,88 фоиз).
Жами абитуриентлар сонига нисбатан фоиз ҳисобида энг юқори натижа Бухоро вилоятига (23,88 фоиз) тўғри келади.
Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг жорий йил битирувчилари энг кўп талабаликка тавсия этилган ҳудудлар:
- Самарқанд — 11 295 нафар (27,74 фоиз);
- Фарғона — 10 951 нафар (29,80 фоиз);
- Қашқадарё — 9 999 нафар (24,96 фоиз);
- Бухоро — 8 833 нафар (39,82 фоиз);
- Тошкент в. — 7 927 нафар (24,84 фоиз).
Жорий йил битирувчилари талабаликка тавсия этилгани бўйича фоиз ҳисобида энг юқори натижа Навоий вилоятига (42,02 фоиз) тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter