Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун айрим жойларда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

Бугун айрим жойларда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» бугун, 20 июн куни кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38° бўлади.

Пойтахтимизда эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-37° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа мудатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг