Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади

Бугун баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-22° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли (2000 м дан баланд) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг