Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ҳаво ҳарорати яна қизийди

Бугун ҳаво ҳарорати яна қизийди

Фото: Xabar.uz

14 июн кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-37° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-40° гача бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 34-36° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-28° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг