Бугун ҳужжат топширишнинг охирги куни
Абитуриентлар рўйхатдан ўтиши, маълумотларини таҳрирлаши ёки янги маълумот қўшиш, шунингдек аввал танлаган йўналишларини ўзгартириши учун бугун охирги имконият. Тунда соат 23:59 дан кейин база ёпилади ва кейин ҳеч қандай ўзгартириш киритиб бўлмайди, деб хабар бермоқда Xushnudbek.uz канали.
Ўтган йилда битирган абитуриентлар тестга кириш учун тўланадиган тўловни (111 минг 500 сўм) бугун тўлашлари шарт. Бугун тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди! Эртага ёки ундан кейин қилинган тўловлар бефойда бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter