Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун кучли шамол кузатилиши мумкин

Бугун кучли шамол кузатилиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, момақалдироқ пайтида шамолнинг кучайиши 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 14-19° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг