Бугун Маҳмуд Муродов UFCдаги иккинчи жангини ўтказади

Бугун ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов UFC промоушенидаги иккинчи жангида октагонга чиқади.
UFC on ESPN 7 турнири доирасида ташкил этиладиган жангда ҳамюртимизга америкалик Тревор Смит рақиблик қилади. Жанг ўрта вазн тоифасида ташкил этилади.
Баҳс Тошкент вақти билан соат 03:30дан сўнг (8 декабрга ўтар кечаси) бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFCдаги биринчи жангида ғалаба қозонганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter