Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун айрим ҳудудларда кучли ёмғир ва шамол кузатилади

Бугун айрим ҳудудларда кучли ёмғир ва шамол кузатилади

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун, 10 май кундузи Ўзбекистонда ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-22° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг