Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда 44 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистонда 44 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи жойларда ёмғир кучли бўлиши ҳамда момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шимолий ҳудудлар ва чўл зонасида шамолнинг тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда эса 20-22 м/с гача етиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 37–42 даража, жанубий ва чўл ҳудудларида 43–44 даражагача, шимолий ҳудудларда эса 28–33 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 39–41 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқинлари юзага келиш эҳтимоли бор. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади, момақалдироқ пайтида эса 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27–32 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг