Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 44 даражагача қизийди

«Ўзгидромет» прогнозига кўра, бугун 17 июн куни кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 37-42°, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-44°гача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 38-40°бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter