Бугун Ўзбекистоннинг беш ҳудудида ёмғир ёғиши мумкин
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30-35°, жанубда баъзи жойларда 38-40° гача бўлади.
Тошкентда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-34° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter