Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун қаерга инвестиция қилиш мақсадга мувофиқ: капиталга ёки барқарор даромадга?

Бугун қаерга инвестиция қилиш мақсадга мувофиқ: капиталга ёки барқарор даромадга?

Барқарор тўловлар ёки капитал ўсиши: инвестор бугун ўз молиявий келажагини ишонч билан қуриши учун қайси йўлни танлаши керак?

Жадал ривожланаётган иқтисодий шароитда деярли ҳар бир инсон ўзига савол беради: маблағни қаерга йўналтириш керак, токи капитал ортиб, молиявий мақсадларга эришиш мумкин бўлсин — хоҳ уй ёки автомобиль хариди, хоҳ фарзандлар таълимини таъминлаш. Бугунги кунда инвестор олдида икки асосий йўл мавжуд: олдиндан белгиланган тартибда барқарор даромад олиш ёки капиталга сармоя киритиб, реал бизнеснинг ўсиши билан бирга фойда кўриш. Ҳар бир ёндашувнинг ўзига хос афзалликлари, хатар ва масъулиятлари бор. Энг муҳими — ўз молиявий келажагингизни қандай тасаввур қилаётганингизни аниқ белгилаб, тўғри қарор қабул қилишдир.

Белгиланган даромад: барқарор пул оқимларининг ишончлилиги

Белгиланган даромадли инвестициялар кўпроқ хотиржамлик ва барқарорликни афзал кўрадиганлар учун мос келади. Бунда ҳаммаси аниқ: сиз маблағ киритасиз ва бир ой, ярим йил ёки бир йил ўтгач, компаниянинг молиявий ҳолатидан қатъи назар, белгиланган миқдорда фойда оласиз.

Бундай ёндашувнинг афзаллиги шундаки, сиз қанча ва қачон даромад олишингизни олдиндан биласиз. Аммо камчилиги ҳам мавжуд: даромад одатда чекланган бўлади ва бизнес кенгайиб, қўшимча фойда келтирса ҳам, сизнинг ставкангиз ўзгариши мумкин эмас. Шундай экан, узоқ муддатда капитал ўсиши бизнесга тўғридан-тўғри сармоя киритиш билан солиштирганда секинроқ кечади.

Капиталга сармоя: чексиз даромад имкониятлари

Капиталга инвестиция қилиш бутунлай бошқача тамойил асосида ишлайди. Сиз маблағ киритиб, компаниянинг шерик эгасига айланасиз. Бу ҳолда даромад компания фойдасидан тўланадиган дивидендлар ва сизнинг улушингиз қийматининг ошиши ҳисобига шаклланади. Вақт ўтиши билан ушбу улушни юқори нархда сотиб, сезиларли натижага эришиш мумкин.

Бундай ёндашув даромадини босқичма-босқич ошириш ва узоқ муддатли истиқболни кўзлайдиган инвесторлар учун айниқса жозибадор ҳисобланади. Капитални тўғри тақсимлаш орқали атиги 2-3 йил ичида инвестицияларни сезиларли даражада кўпайтириш мумкин. Дивидендларни мунтазам қайта инвестиция қилиш эса бу ўсишни янада тезлаштиради.

Way II: реал бизнесга инвестиция

Ўзбекистонда капиталга сармоя киритишнинг энг ёрқин мисолларидан бири — Way II компанияси ҳисобланади. У орқали сиз йирик саноат корхонаси — Akfa Aluminium Group компаниясининг шерик эгасига айланиш имкониятига эга бўласиз. Мазкур корхона маҳсулотлари бугунги кунда 30 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Инвестицияни атиги 14 300 000 сўмдан бошлаш мумкин. Йиллик кутиланаётган даромад эса 10–15% атрофида бўлиб, бу кўрсаткич хорижий валютада ҳисобланади. Маблағларни бошқариш жуда қулай: бунинг учун махсус Way Invest мобил иловаси ишлаб чиқилган. У орқали сиз даромадларингизни кузатишингиз, иккиламчи бозорда улушларни сотиб олиш ёки сотишингиз, шунингдек, муҳим маълумотлардан доимий хабардор бўлишингиз мумкин. Даромад йилига икки марта тўланади. Истасангиз, уни ечиб олишингиз ёки қайта инвестиция қилиб, капиталингизни тезроқ оширишингиз мумкин.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Way II орқали амалга ошириладиган барча инвестициялар исломий молия тамойилларига тўлиқ мос келади. Маблағларингиз алкогол, қимор ёки бошқа тақиқланган соҳаларга йўналтирилмайди. Ушбу модел Islamic Finance Consulting Board томонидан тасдиқланган бўлиб, жараённинг ҳалоллиги ва шаффофлигига қўшимча кафолат беради.

Way II орқали инвестиция қилиш — бу нафақат маблағни сақлаш, балки уни кўпайтириш ва ишончли ҳамда муваффақиятли бизнес ривожига ҳисса қўшиш демакдир. Бу қулай, хавфсиз ва инвестиция билан эндигина танишаётганлар учун ҳам тушунарли жараёндир. Way II ҳар бир инсон учун катта лойиҳанинг бир қисмига айланиш ва молиявий келажакни бугундан барпо этиш имкониятини тақдим этади.

Телефон: (+998) 78-555-55-55
Манзил: Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1
Сайт: waygroup.uz
Facebook: fb.com/Way II Group
Instagram: @way_ll_group
Telegram: t.me/wayllgroup
LinkedIn: linkedin.com/wayllgroup
YouTube: @Way_ll_Group
Twitter: x.com/way_ll_group

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг