Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун республика бўйича ёмғир ёғади

Бугун республика бўйича ёмғир ёғади

Фото: Xabar.uz

Бугун, 6 февраль кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Шимолий ҳудудларга Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Республика бўйича ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 4-9° илиққача, шимолда 0-5° илиққача пасаяди.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбий шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг