Бугун турк қардошлар «Демократия ва Миллий бирлик куни»ни нишонлаяпти
Бугун, 15 июл куни Тошкентда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан «Демократия ва Миллий бирлик куни»нинг 8 йиллиги нишонланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ФЕТО ҳаракати томонидан Туркия давлатини тўнтаришга уриниш бўлган 2016 йил 15 июл сансини ёдга олдилар. Ўша куни хоинларга қарши чиққан 248 нафар туркияликнинг номлари эсланди.
«ФЕТО ўзининг Туркиядаги узоқ йиллик хоинларча стратегияларини энди бошқа мамлакатларда ҳам амалга оширишга ва ташкилот тармоғини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақиқатни билган давлатимиз ФЕТО таҳдидини батамом бартараф этиш учун мамлакат ичида эришган муваффақиятли курашини бутун дунёда қатъият билан давом эттирмоқда. Мамлакатимизнинг дипломатик миссияси аъзоси сифатида бизлар ҳам бор кучимиз билан бу саъй-ҳаракатларни давом эттиряпмиз», – дейди Элчи Олган Бекар жаноблари.
Ўз навбатида, элчи Ўзбекистон ҳукуматини ФЕТО хавфини «дунёда биринчилардан бўлиб пайқаган мамлакат» сифатида эътироф этади.
«ФЕТО аъзолари 1990-йилларда мамлакат (Ўзбекистон, -таҳр.)дан чиқариб юборилган. Улар ҳали бошланғич босқичида бўлганларидаёқ жойлашиш ва фаолият юритишларига рухсат берилмаган. Ана шу узоқни кўра билиш ва фаросат туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар бугунги кунда ҳеч қандай ФЕТО провокацияси ва тўсиқларига учрамай энг юқори даражада ривожланмоқда», – дейди Туркиянниг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари.
Тадбирда мамлакат бирлиги, бўлинмас яхлитлиги, демократиянинг бардавом бўлиши йўлида жон фидо қилган ватандошлар ҳақига дуолар қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter