Бугун ёзги Паралимпия ўйинларида 3 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашди
Бугун Парижда ўтаётган ёзги Паралимпия ўйинларида 3 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашди
Жумладан, пара академик эшкак эшувчи Муҳайё Абдусатторова «Б» финалда стартга чиқди. Ўзбекистонлик спортчи ушбу дастурда 12 дақиқа 25.03 сония натижа кўрсатиб, маррага 5-бўлиб етиб келди.
Шу тариқа Муҳайё Абдусатторова Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларини 11-ўринда якунлади.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т12 классида узунликка сакраш дастурида иштирок этган Ёқутхон Холбекова 3.43 метр натижа қайд этиб, мусобақани 9-ўринда якунлади.
Қайд этилишича, амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Ёқутхон Холбекова мусобақадан олдинги машғулот жараёнида олган жароҳати туфайли юқори натижа қайд эта олмаган.
Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метрга юугуриш бўйича саралаш баҳслари ҳам якунланди. Ушба дастурда стартга чиққан Дониёр Аҳмедов 11.42 сония натижа билан ўзининг жорий мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди. Бироқ ушбу натижа ҳамюртимизнинг кейинги босқичга чиқишига етарли бўлмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter