Бугундан пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди

Бугундан Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди (Батафсил — инфографикада).
Пенсия ва нафақаларнинг амалдаги миқдори:
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 918 000 сўм;
- ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори — ойига 1 012 000 сўм;
- кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
- 3 ёшгача бўлган бир фарзанд учун — 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун — 275 000 сўм;
- оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 165 000 сўм;
- оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 110 000 сўм;
- кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 420 000 сўм этиб белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter