Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугунги кунда Covid-19 коронавируси бўлмаган 14 мамлакат

Бугунги кунда Covid-19 коронавируси бўлмаган 14 мамлакат

Фото: «Topmira.com»

2021 йил февраль ойининг ўрталарига келиб Covid-19 коронавируси дунёнинг аксарият мамлакатларини қамраб олганига қарамай, бугунги кунда коронавирус ҳали мавжуд бўлмаган давлатлар ҳам йўқ эмас. Ҳозирги вақтга келиб сайёрамизда 14 та шундай давлат мавжуд, шулардан 3 таси Осиёда ва 11 таси Океанияда жойлашган.

Covid-19 коронавируси бўлмаган Осиё мамлакатлари

Тожикистон (13308 кишида Covid-19 қайд этилган, 90 киши вафот этган, қолганлари соғлигини тиклашга эришган).

Шимолий Корея (КХДР) коронавирус ҳолатлари қайд этилмаган аҳолиси бўйича энг йирик мамлакатдир. КХДР чегаралари чет эллик сайёҳлар учун қарийб бир йил — 2020 йил январь ойининг охиридан бери ёпиқ. Жанубий Корея манбаларига кўра, Covid-19 КХДРга кириб келган, аммо расмийлар буни яширишмоқда.

Туркманистон. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус йўқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти делегацияси ўтган йили июль ойида 10 кунлик ташриф билан Туркманистонга келишганди. Улар Covid-19 ҳолатларини учратишмаган, аммо ўткир нафас йўллари инфекциялари ва пневмония ҳолатларининг кўпайишидан хавотирда эканликларини билдиришган. Оммавий ахборот воситалари ва мустақил манбалар мамлакатда Covid-19 қурбонлари борлигини, юрак етишмовчилиги кексалар ўлимига, ёшларда эса пневмонияга сабаб бўлганлигини таъкидламоқда.

Covid-19 коронавируси бўлмаган Европа мамлакатлари

Афсуски, Европада бундай мамлакат мавжуд эмас.

Бугунги кунга келиб барча Eвропа мамлакатларини коронавирус пандемияси қамраб олган.

Covid-19 коронавируси бўлмаган Африка мамлакатлари

Бугунги кунга келиб Африкадаги барча мамлакатлар коронавирус пандемияси билан қамраб олинган.

Covid-19 коронавируси бўлмаган Океаниядаги мамлакатлар

Кирибати

Науру

Ниуэ

Кук ороллари

Палау

Тонга

Тувалу

Маршалл ороллари (Covid-19нинг 4 та ҳолати қайд этилган, барчаси соғайган)

Вануату (битта Covid-19 касаллиги қайд этилган, бемор тузалган)

Микронезия (битта Covid-19 касаллиги бўлган, бемор тузалиб кетган)

Фижи (56 та Covid-19 ҳолати бўлган, иккитаси вафот этган, қолганлари тикланган)

Ковид-19 коронавируси бўлмаган Жанубий Америка мамлакатлари

Бугунги кунга қадар Жанубий Америкадаги барча мамлакатлар коронавирус пандемияси билан қамраб олинган.

Covid-19 коронавируси бўлмаган Шимолий Америка мамлакатлари

Бугунги кунга келиб Шимолий Америкадаги барча мустақил мамлакатлар коронавирус пандемияси билан қамраб олинган.

Шу билан бирга, коронавирус Данияга тегишли Гренландияда қайд этилмаган.

Ушбу коронавирус ҳолатлари харитасида сиз қайси мамлакатларда Covid-19 касаллиги қайд қилинмаганлигини аниқ кўришингиз мумкин. Улар кулрангга бўяб кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг