«Булбулча» ансамблининг 55 йиллиги нишонланди
«Туркистон» санъат саройида Ўзбекистон халқ артисти, марҳум Шермат Ёрматов таваллудининг 85 йиллиги ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси тасарруфидаги «Булбулча» болалар хор ва рақс ансамбли ташкил этилганлигининг 55 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Мазкур маросим учун санъат саройи фойесида Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов ва «Булбулча» болалар ансамбли фаолиятига бағишланган фотокўргазма ташкил этилди.
Тадбирда болалар ансамблини ривожлантиришга муносиб қўшган устозлар ва мутахассислар тақдирланишди.
Маросимда Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов томонидан ансамбль учун басталанган қўшиқлар ижро этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter