Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бунёдкор» академияси ЎФА тасарруфига ўтказилади

«Бунёдкор» академияси ЎФА тасарруфига ўтказилади

Фото: ЎФА расмий сайти

Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Бунёдкор» стадионини ташкилот Ижроқўми қарорига кўра «Миллий стадион» деб номлади.

Унда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари ўзининг уй учрашувларини ўтказиш белгилаб қўйилган. «Миллий стадион», шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг юқори босқичли ўйинларига, халқаро даражадаги футбол учрашувларига мезбонлик қилади. У мамлакатнинг бош аренасига айланади.

ЎФА стадионга мухлисларни жалб қилиш устида иш олиб боради. Ишқибозлар фақатгина футбол учрашувлари вақтида эмас, қолган кунларда ҳам стадион атрофида эркин сайр қилишлари, кўнгил ёзишлари учун босқичма-босқич шароитлар яратилади.

Стадионга туташ ҳудудда барпо этилган футбол академияси эса Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарашли академияга айлантирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг