Бутунжаҳон олимпиадасида совринли ўрин олган шахматчиларга автомобиль совға қилинди
Бугун, 24 сентябр куни Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортда 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини тантанали тарзда кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда спорт вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда бошқа расмийлар иштирок этишди.
Маълум қилинишича, маросимда 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган спортчиларга «Президент совғаси» сифатида «BYD Chazor» автомашиналари топширилади.
Эслатиб ўтамиз, шаҳмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида қарийб 200 та давлат вакиллари орасида 3-ўринни эгаллаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter