Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти раҳбари Ўзбекистондаги санитария инфратузилмасини юқори баҳолади

Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти раҳбари Ўзбекистондаги санитария инфратузилмасини юқори баҳолади

Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилотининг (World Toilet Organization) асосчиси ва директори Жек Сим Ўзбекистонга ташриф билан келди

Ташрифнинг мақсади санитария инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш, гигиена меъёрларини оммалаштириш ҳамда сув таъминоти ва санитария соҳасида халқаро тажриба алмашишдан иборат. 

Ташриф доирасида, айниқса, сайёҳлар гавжум жойлар ва таълим муассасаларида жамоат ҳожатхоналарини лойиҳалаштириш ва сақлаш бўйича замонавий ёндашувларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Жек Сим санитария инфратузилмаси нафақат функсионал, балки аҳолининг барча гуруҳлари, жумладан аёллар, болалар, кексалар ва имконияти чекланган шахслар учун қулай, хавфсиз ва инклюзив бўлиши кераклигини таъкидлади. 

Делегация аъзолари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари, сайёҳлик масканлари ва сайёҳлар тўпланадиган жойларга ташриф буюриб, туристик ҳудудларнинг санитария ҳолатини текширувдан ўтказдилар. Учрашувлар давомида санитария инфратузилмасини такомиллаштириш, жумладан экологик ва энергия тежамкор ечимларни жорий этиш бўйича тавсиялар берилди. 

Ташриф якунида Жек Сим Ўзбекистоннинг санитария соҳасида барқарор ривожланишга эришиш учун катта имкониятларга эга эканлигига ишонч билдирди ва Жаҳон ҳожатхона ташкилотининг қўшма дастурларни амалга оширишда узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади. Шунингдек, Жек Сим 2026 йилда Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти саммитини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг