Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро шаҳар прокурори лавозимидан озод қилинди

Бухоро шаҳар прокурори лавозимидан озод қилинди

Жасур Фозилов.

Республика идоралараро комиссияси томонидан олиб борилган ўрганишдан кейин ўз лавозимига қайтган Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг истеъфога чиқарилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Rost24.uzга маълум қилган.

Қайд этилишича, Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Фозилов ўзига нисбатан хизмат текшируви бошлаганидан сўнг ижтимоий тармоқ орқали президентга мурожаат қилиши ортидан тилга тушганди. Маълум вақт ўтиб, унинг мурожаатини Республика идоралараро комиссияси ўрганишни бошлади.

Хизмат текшируви поёнига етгунча вақтинча вазифасидан четлатилган прокурор якунда лавозимига қайтди. Шу баробарида «ҳайфсан» интизомий жазосига тортилди ҳам.

Кейинроқ унинг ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар тарқалган, аммо расмий тасдиғини топмаганди. Жасур Фозиловнинг ўзи эса унга нисбатан «ҳеч қандай тазйиқ ёки босим бўлаётгани йўқ»лигини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг