Бухорода бир эркак поезд остида қолди

5 декабрь куни тахминан 4:55да Бухоро вилоятида темир йўлдан ўтаётган 58 ёшли Г. Х. юк электропоезди босиб кетиши натижасида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Ҳодиса темир йўлнинг 4012- километрида «Яккатут» ва «Мургак» станциялари ўртасида содир бўлди.
Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса сабабларини аниқлаш учун иш олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter