Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода эр-хотиннинг ўзаро ёзишмаларини тарқатиш билан «шантаж» қилган шахслар ушланди

Бухорода эр-хотиннинг ўзаро ёзишмаларини тарқатиш билан «шантаж» қилган шахслар ушланди

Бухоро шаҳрида 38 ёшли аёл ва у билан қонуний никоҳсиз яшаб келаётган 30 ёшли эркак бир гуруҳ бўлиб, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, эр-хотиннинг ўзаро ёзишмалари ва фотосуратларини бошқаларга тарқатишини айтиб, «шантаж» қилган.

Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, таъмагирликда гумон қилинаётган аёл 2021-2023 йиллар давомида ўзига тегишли Бухоро шаҳар Придастгир кўчасида жойлашган савдо дўконига мижоз сифатида келиб юрган, Бухоро шаҳар Файзобод кўчасида яшовчи 29 ёшли А.Д. исмли аёл ва унинг қонуний турмуш ўртоғи 33 ёшли М.Ф. ларнинг Telegram мессенжеридаги аккаунтларини бирлаштириб, ўзаро ёзишган ишқий мазмундаги ёзишмалари, алмашинилган фото ва видео ёзувларини ўзига кўчириб олишга эришиб, ушбу маълумотларни аёлнинг оила аъзоларига кўрсатиш билан қўрқитиб, 5000 АҚШ доллари талаб қилади.

Жабрланувчиларнинг аризаси асосида Бухоро вилояти ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу жиноий гуруҳ аъзолари товламачилик йўли билан талаб қилинган пуллардан 3000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан жиноий гуруҳнинг аъзолари А.Н. ҳамда Н.Ф. ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг