Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода жамоат транспортига рухсат берилмоқда

Бухорода жамоат транспортига рухсат берилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Бухоро вилоятидаги «сариқ» ва «яшил» тоифасидаги ҳудудларда жамоат транспорти (Дамас ва микроавтобуслардан ташқари шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобуслар) ҳаракатига рухсат берилмоқда.
 
Рухсат берилган транспортларга карантин талабларига қатъий риоя этиш белгиланади. Жумладан, автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш, ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чоралари кўрилади. Шунингдек, автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчилар киритилади. 
 
Ҳозирда «қизил» тоифадаги ҳудуд ҳисобланган Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманлари билан боғлиқ йўналишлар ҳаракатига рухсат берилмаган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг