Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ишчи эҳтиётсизлиги сабаб ўзини отиб қўйди

Бухорода ишчи эҳтиётсизлиги сабаб ўзини отиб қўйди

Бухоро Давлат университети Талабалар турар жойи қозонхонасида таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчи ўзини отиб қўйди ва воқеа жойида вафот этди.

«Xabar.uz»га ўз манбасининг маълум қилишича, марҳум Х.М. маҳаллий қурилиш ташкилотларидан бирининг ишчиси бўлган.  

Ҳолат  жорий йилнинг 10 январь куни соат 16:20да Бухоро давлат университети Талабалар турар жойига яқин ҳудудда содир бўлган.

Аниқланишича, 33 ёшли марҳум ётоқхонага яқин манзилда турган ўз автомашинасига ўтирган ва ёнида бўлган пневматик қуролни қўлига олган ва эҳтиётсизлиги сабаб тана қисмига яқин тутган ҳолда тепкини босиб юборган. Оқибатда узининг чап кўкрак қисми жароҳатланган.

Х.М. автомашинасидан тушиб, ётоқхонанинг биринчи қаватида жойлашган тиббиёт пунктига биринчи ёрдам сўраб борган. Биринчи ёрдам кўрсатилган, бироқ қон йўқотиши оқибатида у вафот этган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Марҳум фуқаро томонидан пневматик қуролнинг қонуний ёки ноқонуний сақлаб келингани ҳолати ҳам ўрганилмоқда», – дейди ҳуқуқ-тартибот органи ходими.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг