Буюк Британияда Суриянинг биринчи хонимига нисбатан тергов бошланди

Буюк Британия полицияси Суриянинг биринчи хоними Асма ал-Асадга нисбатан Суриядаги фуқаролар уруши пайтида террористик ҳужумларни қўзғатишда айбдорликда гумон қилиниб, дастлабки терговни бошлади. Бу ҳақда Sunday Times хабар бермоқда.
«Биз полициянинг уруш жиноятларига қарши бўлинмасига 2020 йил 31 июлда давом этаётган Сурия можароси билан боғлиқ шикоят келиб тушганлигини тасдиқлашимиз мумкин. Шикоят ҳарбий жиноятлар бўлими томонидан кўриб чиқилмоқда», — дейди полиция вакили.
Ҳарбий жиноятларда гумон қилинаётгани сабабли, Асма ал-Асад судга тортилиши ва Буюк Британия фуқаролигини йўқотиши мумкин.
Газетанинг ёзишича, Guernica 37 халқаро адвокатлар ассоциацияси «ҳукмрон синфдаги биринчи хонимнинг кучи ва Сурия қуролли кучларини очиқ қўллаб-қувватлаши тўғрисида» далилларни юборганидан сўнг, полиция дастлабки терговни бошлаган.
Биринчи хоним судга келиш учун Буюк Британияга келиши эҳтимолдан йироқ ва у йўқлигида иш судга ўтадими-йўқми бу ҳам номаълум. Газета, ҳибсга олинмасдан Суриядан ташқарига чиқишига йўл қўймаслик учун Интерпол қизил бюллетени чиқарилиши мумкин деб тахмин қилмоқда.
Асма ал-Асад асли келиб чиқиши суриялик. Буюк Британияда туғилган ва ҳаётининг катта қисмини Лондонда ўтказган. У 2000 йилда турмуш қургунига қадар инвестиция банкида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter