Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британияга миллионлаб оч каламушлар босқини хавф солмоқда

Буюк Британияга миллионлаб оч каламушлар босқини хавф солмоқда

Фото:«Today News Ufa»

«Mirror» нашрида чоп этилган хабарга кўра, Буюк Британияда миллионлаб  оч каламушларнинг босқини содир бўлиш  мумкин. Бунга карантин чекловлари туфайли ресторан ва пабларнинг ёпилиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Натижада емаксиз қолган каламушлар янги муаммони келтириб чиқаради. 

ОАВга кўра, кемирувчилар об-ҳавонинг кескин совиши туфайли турар-жой биноларига киришга уринишлари мумкин.

Британия зараркунандаларга қарши кураш уюшмаси мутахассиси Натали Бунгининг таъкидлашича, сичқонлар ва каламушлар қишда уйқуга кетмаслиги асосий муаммо  саналади.  

Кемирувчилар илиқ жой топиш имкониятини бой бермайдилар, деди у.

Эслатиб ўтамиз, Европада коронавирус сабаб қатор мамлакатларда қатъий чекловлар кучга кирган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг