Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бузилган клавишларни аниқлаш осон

Бузилган клавишларни аниқлаш осон

Фото: «Kakpravilino.com»

Компьютер (ноутбук) клавиатурасидаги носоз тугмаларни топишнинг осон йўли бор, бу — «Key-Test» сервиси. Бу сайт ишламаётган тугмаларни бир пасда аниқлай олади.

Клавишлар босилганида сайт интерфейсида тегишли рангли сигналлар акс этади. Клавишлар 3 ҳолатда бўлади:

1) Шаффоф — клавиш ҳали босилмаган

2) Оқ — клавиш босилган

3) Мовий — клавиш босиб турилибди.

Клавиатура юқорисида ҳар бир босилган клавиш маълумоти, пастда эса сичқонча (ёки тачпад) тугмалари акс этиб туради.

Эслатма: таҳлил яхши чиқиши учун клавиатура тилини лотинчага ўтказиб олинг! 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг