Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

BYD янги электромобилини тақдим этди

BYD янги электромобилини тақдим этди

BYD компанияси Хитойда бошланган йирик автокўргазмада ўзининг янги «Ocean-M» концепт электромобилини тақдим этди.

Ҳозирча автомобилнинг имкониятлари ва функциялари ҳақида маълумот берилмаган. Манбаларга кўра, у 2024 йил сўнгида ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Dolphin моделидан бироз каттароқ кўринишда бўлган ушбу модел BYD нинг янги авлод e-Platform 4.0 тизимида ишлаб чиқарилиши мумкинлиги айтилмоқда. Бунда батарея ҳажми максимал даражада кичрайтирилган, аммо юриш масофаси ошган бўлади.

BYD вакилларининг маълум қилишича, автомобил нархи Хитойда 150 000–200 000 юан (20 700–27 600 доллар) атрофида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг