Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«CA+JAD»: Шавкат Мирзиёев кўп томонлама бизнес форумда иштирок этди

«CA+JAD»: Шавкат Мирзиёев кўп томонлама бизнес форумда иштирок этди

«Марказий Осиё + Япония» мулоқоти («CA+JAD») саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кўп томонлама бизнес форумида иштирок этди.

Тадбирда Япония Бош вазири Санаэ Такаичи ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашдилар.

Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақага Япония инвестициялари ва илғор технологияларини жалб қилиш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимот қилинди. «Sumitomo», «Chubu Electric Power», «Shikoku Electric Power» компаниялари томонидан JBIC ва NEXI кўмагида Ўзбекистонда иккита қуёш электр станциясини қуриш, «Toyota Susho» иштирокида АT инфратузилмасини модернизация қилиш, «Sojitz» компанияси томонидан кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш, шунингдек, «JOGMEC» иштирокида янги ўта муҳим минерал конларини ўзлаштириш каби Ўзбекистон – Япония инвестиция ташаббуслари шулар жумласидан.

Етакчилар ҳузурида тегишли лойиҳалар бўйича ҳужжатлар алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг