«Челси» футболчилари Тухелга қарши бош кўтарди
Англиянинг «Челси» жамоасидаги айрим футболчилар бош мураббий Томас Тухелга қарши бош кўтаришди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Норозилик ортида белгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку бош бўлиб турибди. Унга яна бир неча футболчи қўшилган. Уларга Тухелнинг ўйин пайтида бақиришлари, танқид қилиши ёқмаётгани айтилган.
Айтилишича, ана шундай бақиришлар ва эътирозлар сабабли футболчилар гўёки оддий вазиятларда ҳам таваккал қилишга қўрқишмоқда. Шунингдек, норози томонлар таркибнинг доимий ротациясига ҳам эътироз билдиришган.
Томас Тухел «Челси» клубига 2021 йилнинг аввалида бош мураббий этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter