Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чемпионлар лигаси: «Ливерпуль» — «Атлетико Мадрид»: ўйин арафасида

Чемпионлар лигаси: «Ливерпуль» — «Атлетико Мадрид»: ўйин арафасида

Фото: «Reuters»

Бугун, 11 март кечаси (бизнинг вақт билан 12 март, тунги соат 01:00 да) «Энфилд»да «Ливерпуль» (Англия) — «Атлетико Мадрид» (Испания) УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги жавоб учрашувини ўтказади.

Ўз уйидаги биринчи учрашувда «Атлетико» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Чорак финалга чиқиш учун

«Ливерпуль» иккита гол фарқи билан ғалаба қозониши керак, 1:0 ҳисобида қўшимча вақт белгиланади.

«Атлетико» учун вариантлар кўп: ғалаба ва дуранг, 0:1 дан ташқари исталган битта голли фарққа эга мағлубият ҳам мадридликларни кейинги босқичга олиб чиқади.

Жамоаларнинг ҳолати

«Ливерпуль» барча турнирларда охирги бешта ўйиннинг иккитасида ғалабага эришиб, учтасида мағлубиятга учраган.

«Атлетико» барча турнирларда охирги олти ўйинда мағлубиятга учрамади, шулардан учтаси — ғалаба.

Ўйинчиларнинг ҳолати

«Ливерпуль»га асосий дарвозабон Аллисон, ҳимоячи Клайн ва яримҳимоячи Шакири бу ўйинда ёрдам бера олмайди.

«Атлетико»да эса Лемар (яримҳимоя) ва Мората (ҳужум)нинг майдонга тушиши савол остида турибди.

Тахминий таркиблар:

«Ливерпуль»: Адриан — Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Робертсон — Хендерсон, Фабиньо, Вейналдум — Салоҳ, Фирминьо, Мане.

«Атлетико»: Облак — Триппьер, Савич, Фелипе, Ренан Лоди — Корреа, Сауль, Томас, Коке — Жоау Фелиш, Диего Коста.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг